Хино

23:40 / 08.02.2021 | Mutabar | 943
Ассалому алайкум! Ҳозирда аёллар ва қизлар орасида тирноққа, қўлга хинони тўқ рангда қўйиш урф бўлиб бормоқда. Хино кукун ҳолида жигарранг суюқли аралаштирса тўқ жигарранг, қорага яқин ҳолатда бўлар экан. Шу хинони суртиш жоизми? Ишхонада ишлайдиган аёл шу ҳолида ишга борса бўладими? Иш жараёнида эркак кишининг кўзи тушиши мумкинлиги маълум ҳолат бўлса. Уй бекаси бўлсачи? Эри учун қўйса, лекин орада магазинга, боғчага бориши мумкин. Шунда нима қилиш керак? Ёки умуман қўймаган яхшими? Лекин бу билан Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам пайғамбаримизнинг айтганларини қилмаган бўлиб қоламизку. Қандай маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сув ўтказса жоиз. Аммо номаҳрамларга кўрсатиш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрамларга кўрсат, демаганлар. Бу нарса у зотдан тавсия холос. Гуноҳ тавсия билан жамланганида гуноҳ тарк қилинади. Қолаверса ҳозирда турли қўлқоплар бор, ўшалардан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!