Ҳомиладорликда

22:43 / 08.02.2021 | Gulzoda | 547
Ассалому алайкум! Ҳомиладорликда туғруқдан аввал сув кетса, шу холатда таҳорат вожиб бўладими ёки ғусл? Агар ғусл вожиб бўладиган бўлса сув тез-тез кетса, нима қилса бўлади? Ёки таҳорат вожиб бўладиган бўлса ҳам тез-тез сув кетса яъни бир намозни тугаматмасидан яна сув кетса унда узрлилар ҳукмида бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат. Битта таҳорат бир маҳал намозга етмаса узр соҳибаси бўлади. Валлоҳу аълам!