Ассалому алайкум! Ёшим 25да, турмуш қурганимга 2 ярим йил бўлди, бир фарзандим бор, Алҳамдулиллаҳ. Кўп рашк қилавермаслик учун нималар қилишим керак? Рашк қилмай, хўжайнимнинг кўнглини қолдирмай деб шунча ҳаракат қилдим. Лекин рашк қилишимга уларнинг ўзлари сабабчи бўладилар. Ўзимни қандай қўлга олишни билмайман.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳар куни вақтлироқ уйғониб ўзингиз севган машғулотингиз билан шуғулланинг. Нималарни яхши кўрасиз. Ана ўша ишларни бажаринг. Кўнглингиз ором олсин бундан. Ўзингиз учун севган овқатларингизни пиширинг ва ўзингизни ўзингиз меҳмон қилинг. Ҳаёлларингизда, қалбингизда фақат турмуш ўртоғингизни рашк қилиш ҳисси ҳосил бўлавермаслиги учун бўш вақтингиз қолмасин. Ўзингиз учун қизиқарли бўлган китобларни ўқиб, сиз учун ибратли бўлган жойларини, сизга таъсир қилган жойларини бир дафтар тутиб ёзиб боринг. Қанча кўп маълумот олсангиз сизда шунча ҳурсандчилик гармонлари ҳосил бўлаверади. Ҳаётингиздан мамнун бўлиш, ўз қадрингизни билиш ҳолатларини ҳис эта бошлайсиз. Ўз-ўзидан табассумлик бўла бошлайсиз. Табассум қилиб турадиган, ўзидан ҳурсандчиликни таратиб турадиган аёл ҳар доим ҳам турмуш ўртоғига қизиқарли ва жозибадор бўлиб кўринади. Албатта жисмоний машқларни бажаринг. Кўп пиёда юринг. Шундай қилсангиз сиздан салбий ўй-ҳаёллар кета бошлайди. Валлоҳу аълам!