Саҳобаларни аёллар яхши кўриши мумкинми?

01:54 / 09.02.2021 | Нодирахон | 812
Ассалому алайкум! Мен жуда ҳам саҳобаларни, саҳоба аёлларни яхши кўраман. Дуо қилсам ҳам жаннатда Росуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ва барча саҳобалар ва саҳоба аёллар билан, яна Ҳадича онамиз, Оиша онамиз, Фотима онамиз розияллоҳу анҳолар билан бирга бўлишни дуо қиламан. Яна мен энг кўп яхши кўрган саҳоба Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳони жуда ҳам яхши кўраман, улар билан жаннатда бирга ўтиришни, суҳбат қуришни Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман. Устоз бу дуоим тўғрими? Мен одобсизлик қилмаябманми? Саҳобаларни яхши кўриш биз оддий аёлларга мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улуғлаш маъносида жоиз. Валлоҳу аълам!