Ассалому алайкум! Инсон жони узилганида танасига озор бермаслик учун эгнидаги кийимларини кесиб олиб устига янги кийим (аёлларга юзга ва бошга янги рўмол ҳам) ташлаб қўйилиши ҳақида икки киши бахслашиб қолишганини эшитдим. Маййитга озор бермаслик учун устига кийим шундоқ ташлаб қўйилгани дуруст бўладими ёки эгнига кийдирилиши керакми? Қайси бир вазиятда тўғри иш қилган бўламиз?
– Ва алайкум ассалом! Ёпиқ турса бўлди. Уни ювиш учунгина кийимлари ечиб олинади. Валлоҳу аълам!