Уйда ҳайвон боқиш

15:06 / 09 февраль | Xadichaxon | 580
Ассалому алайкум! Cаволим шуки агар эр уйда боқиш учун парранда олиб келса-ю хотинига сен боқасан, деса, у йўқ мен хоҳламайман, деса (қизиқмаслиги,вақтини қизғаниб), эр бўпти ўзим қарайвераман деб, лекин хотинни кейин мажбурласа сен қарайсан деб, бўйнига қўйиб қўйса... Ўлиб қолса, касал бўлса ҳам сен қарамагансан деб урса, молимга зиён келтиряпсан беъэтибор бўлиб, деб урса, нима қилиш керак? Бунда кимда айб? ҳукми қандай бу масаланинг? Уриш чиқяпти, деб қарамайман деса ҳам келган бало шуларга уриб туради, уйда ҳайвон боқиш керак, яна сотсак пули сенга дейди. Уйдаги ҳамма ҳайвонларга, қуш паррандаларга ҳам хотин қарайди. Лекин бирон нарса бўлса калтак ейди. Илтимос шундай ҳолатга ўзинггиз тўғри йўл кўрсатиб беринг.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бундан пул топиладиган бўлса, биз сизнинг мажбуриятингизга кирмайди. Ўзи қарай олмаса, одам ёнлаб ишлатсин. Сиз уй ишларига масъулсиз. Валлоҳу аълам!