Ассалому алекум. Биз учун муҳим. Ота тирик бўлса-ю, болани етимхонага ташлаб кетса. Ёки оила ажрашгандан сўнг болаларига умуман моддий ва маънавий қарамаса, етим ҳукмига ўтадими? Отаси воз кечган болаларни кафилликка олса, отаси ўлган болага кафиллик қилган билан тенг бўладими савоби? Туғруқхона ва етимхоналарда отаси тирик ёки иккаласи ҳам, ота ҳам, она ҳам тирик, ташлаб кетилган болалар бор асосан. Зинодан бўлгани учун унинг ҳукми етимга тенгми?
– Ва алайкум ассалом! Отаси ўлган билан тенг бўлмайди албатта. Лекин ўзларига келган синовга сабр қилиш учун бериладиган савоб ва бу тоифа болаларга яхшилик қилиб олинадиган савоб улуғ албатта. Валлоҳу аълам!