Ассалому алайкум! Мен бир ерда ИншаАллоҳ сўзини ёзиб бўлмайди, яъни Ин Шаа Аллоҳ деб ажратиб ёзиш керак, бўлмаса маъноси ўзгаради деб ўқидим. Лекин Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларида шу сўзни Иншааллоҳ деб ёзилганини кўрганман. Аслида қандай ёзилиш керак? Биз шундай деб ёзсак маъноси ўзгариб гуноҳкор бўлмаймизми?
– Ва алайкум ассалом! Талаффузи тўғри бўлса бўлди, ажратиб ёзилганида ҳам қўйиш ёзилганида ҳам талаффузи бир хил, талаффузда қўйиб айтилганидан кейин ажратиб ёзишнинг аҳамияти қолмайди, шунга гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!