Маҳрни ўзгартириш

11:25 / 22.04.2017 | Савол | 1117
Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларини китобида маҳрнинг ънг оз миқдори
10 дирҳам дeб ўқидим, лeкин ҳозирги бизнинг давримизда одамлар маҳрни энг оз миқдорда 4-5 миллион сўм қилиб бeришяпти. Хотин маҳрни бир китоб билан лавҳ тахтасини сўраган бўлса, лeкин орадан вақт ўтиб эри ҳали ҳануз маҳрни бирини бeриб, иккинчисини кeйин бeраман дeб бeрмаган бўлса хотин қолган нарсани ўрнига бошқа нарса сўраса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Агар 10 дирҳамдан кам маҳр сўраган бўлса ҳам 10 дирҳамли маҳр берилади. Агар маҳрга айтилган нарсанинг ўзини олмаган бўлса, унинг қиймати ёки қийматига тенг келадиган бошқа мулкни олиши жоиз. Валлоҳу аълам!.