Ассалому алайкум! Мен бир бева, эрдан ажрашган қизни яхши кўрдим. Ниятим жиддий, уйдагиларининг ҳам хабари бор. Қизнинг ўзи солиҳа, намозларни ўз вақтида ўқийди, ҳижобли. Ўзим бўйдоқман, бирор марта уйланмаганман. Ота-онам у қизга уйланишимга жудаям қарши, бошқа қизга уйлантиришмоқчи. У бевани Аллоҳ розилиги учун яхши кўраман. Ота-онам ҳам мен учун муҳим. Бошим жуда қотган, илтимос шаръий энг тўғри маслаҳатни беринг.
– Ва алайкум ассалом! Шаръий жиҳатдан никоҳ дуруст бўлади. Истихора қилиб кўринг. Натижа ижобий чиқса, оат онангизни рози қилишга ҳаракат қиласиз. Валлоҳу аълам!