Нима қилсам тўғри бўлади?

15:33 / 17.02.2021 | Yulduz | 675
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 21да. 5ой аввал турмушга чиққанман, қайнонам билан бирга бир уйда яшаймиз. Қайнонам бева аёллар, миллати ўзбек, ёшлари 63да. 5 вақт намоз ўқийдилар, баланд овозда, ниятни тожик тилида қиладилар, намоздаги суралар орасига калималар, саловотлар қўшиб кетадилар. Дуо қилсалар Довуд пири қўлласин Темир пири асрасин деб дуо қиладилар, қайни акамнинг ишлари юришишлиги учун фолбинга бориб ейдиган маҳсулотларни ўқитиб келадилар ва шу таомлардан менга ҳам истеъмол қилишимни сўрайдилар. Менинг ва барча фарзандларининг расмларини тўплаб барчамизга кинна соладилар (расмлар орқали) мен бу каби нарсаларга ишонмаганим сабаб эътибор бермайман. Саволим шундан иборатки, қайнонамнинг шундай қилаётган ибодатлари, амаллари тўгрими ёки нотўғри? Мен бу ҳақида огоҳлантиришим керакми? Шу нарсаларни кўриб индамай кетсам мен ҳам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Қайнонамга бу ҳақида ақл ўргатишим тўғримикин? Агар бу ҳақида гапирсам қаттиқ ишонганлари учун мени ёмон кўриб қоладилар. Шундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри албатта. Буни ўз фарзандлари гапирсин. Валлоҳу аълам!