Ассалому алайкум! Ёшим 13 да. Оилада катта фарзандман. Ухлашни яхши кўрганим боис, ҳар кунлик тузиб қўйган режаларимга улгурмайман. Нима қилсам вақтимни тўғри сарфлай оламан?
– Ва алайкум ассалом! Ухлашдан аввал эрталаб вақтлироқ туришни ният қилиб, Аллоҳга дуо қилиб ухланг. Соат 23.00 га қадар ухласангиз эрталаб куч-қувватга тўлиб туришингизга ёрдам беради. Кун тартиби тузар экансиз, Аллоҳдан вақтингизни баракасини сўраб дуо қилинг. Ортиқча нарсаларга чалғиманг. Телефон, телевизор каби чалғитувчи нарсаларга маълум вақтни белгилаб фақат ўша вақтда киринг. Инша Аллаҳ кунингиз унумли ўтади. Валлоҳу аълам!