Фиқҳ

14:43 / 18.02.2021 | Muhsinbek | 525
Ассалому алайкум! Масжидда жамоат билан намоз ўқиймиз, алҳамдулиллаҳ, бироқ жой етарли бўлсада, масжиднинг қоровул хонасида, алоҳида ўқиса намози дуруст бўладими? Жамоат билан ўқиганнинг савобини оладими? Ҳозир қиш фасли бўлганлиги туфайли иссиқ ҳонада (қоровул хонада) намоз ўқиса бунинг ҳукми қандай?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! У ер жамоат ерига қўшилмаган, одатда у ерда намоз ўқилмайдиган бўлса, жамоатдан ажраб қолган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!