Ўгай фарзанд

18:40 / 18.02.2021 | Munisa | 662
Ассалому алайкум! Эр-хотин иккаламизнинг ҳам иккинчи турмушимиз. Ҳўжайнимда бир қиз ва бир ўғил, менда бир қиз, ҳаммамиз бирга яшаймиз. Ўғлимиз 11 ёш. Уни бағримга боссам ноқулай сезаман ўзимни. Саволим шуки ўғлим менга ва қизимга номаҳрам саналмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сизга номаҳрам эмас, аммо қизингизга номаҳрам. Валлоҳу аълам!