Психолог маслаҳати

07:03 / 28.01.2021 | N&N | 810

Ассалому алайкум! Хўжайним билан 3 йил кўришиб, гаплашиб турмуш қурганмиз. Уларнинг ҳам, менинг ҳам иккинчи турмушимиз. Мендан олдин бир қиз билан никоҳ ўқитиб яшаганлар. У қиз ҳар доим ҳаётларида соядек бирга юради. Нима қилишни билмаяпман, ўзимни қўйишга жой тополмаяпман. Кун бўйи телеграм тармоғида "онлайн" бўлиб туриб уйга келганда ҳамма ёзишган смсларини ўчириб кирадилар. Илтимос, маслаҳат беринг. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ўзига тенг келадиган кундош даражасидаги бирон аёл борлигини ўйламаслиги лозим. Аксинча унинг аёллик энергияси, самооценкаси, яъни ўзига бўлган ишончи, жозибадорлиги йўқола боради. Яхшиси ўз устингизда ишланг. Кўпроқ билимларингизни оширинг. Аёллик жозибангизни ошириш йўлида бўлинг. Бунинг учун кўп маълумотлар йиғинг ва уларга амал қилинг. Доим табассумлик бўлиб, ғам-ташвишларингизни турмуш ўртоғингизга билдирманг. Иложи бўлса психолог қабулига бориб келинг. Валлоҳу аълам!