Ширкми?

09:23 / 21.02.2021 | Dilorom | 1334
Ассалому алайкум! Эшитиб қолдимки, бирор бир воқеа ёки ҳодисани эшитганимда, "АГАР" сўзи ишлатилишдан эҳтиёт бўлиш керак экан. Яъни, агар у бўлмаганда, бу бўлар эди, агар у бўлмаганда, бу бўлмас эди, каби гапларни ишлатиш, Аллоҳга ширк келтириш билан баробар экан. Менда баъзи вақтларда беэҳтиёр ўзим хоҳласамда ҳаёлимга бирор бир воқеа-ҳодисани гувоҳи бўлсам, ёки эшитсам ҳаёлимда шунақа ўй пайдо бўлади. Айтингчи, ҳаёлда пайдо бўлса ҳам ширк ҳисобланадими? Овоз билан кимгадир айтилмаса ҳам. Агар шундай бўлса ҳаёлга пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш мумкин? Жавоб учун раҳмат каттакон.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хаёлдаги нарсага ҳисоб китоб қилинмайди. Аммо хаёлга шундай нарсалар келиши билан уларни тўхтатишга ҳаракат қилмоқ лозим. Тавба ва истиғфорни кўпайтириш керак. Валлоҳу аълам!