Эрнинг фамилясига ўтиш жоизми?

09:14 / 21.02.2021 | Arofat | 1774
Ассалому алайкум! Аёл киши эрининг фамилясига ўтишига динимизда қандай қаралади, гуноҳ эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Устоз, авваламбор ушбу муқаддас рамазон ойи муборак бöлсин! Сизни бизларга йöл кöрсатиб, сабоқ бераётганиздан шахсан мен жудаям хурсандман. Ижозатингиз ила бир савол берсам, саволим қуйидагича: мен уйланаётганимда менга бир инсон аёлим мени фамилиямга öтиши ножоиз эканлиги ҳақида айтганди ва мен бунга хöп деб аёлимни öз фамилиясида қолишига рози бöлгандим. Эндиликда бу ҳақда мени уйимдагилар хабар топишиб "нега келин öз фамилиясида қолган" деган масалаларда тортишувлар бöляпти. Шу сабаб яна сиз хазратни маслаҳатларингизга мухтожлик сездим, илтимос устоз ёрдам беринг. Бебаҳо вақтингизни аямасдан кöрсатган ёрдамиздан Аллоҳ рози бöлсин, рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу шахсий иш.

Ассалому алайкум! Турмушга чиққан қиз (аёл) ўз фамилиясидан воз кечиб, эрининг фамилиясига ўтиши шариатга зид амал. Бу иш насабни ўзгартириш бўлиб қолади. Чунки фамилия бу ота томондан келадиган, кишининг қайси насабдан эканлигини билдирадиган номдир. Сўнгги 40-80 йилда урфга айланган бу одатдан воз кечиш керак. Зеро, эрнинг фамилиясига ўтиш қонуний жиҳатдан ҳам мажбурий эмас, ихтиёрий иш бўлиб, бу бизга Россия воситасида ғарбдан кириб келган. Шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бир жиҳатдан тўғри. Яна бир жиҳатдан эса эрининг фамилиясига ўтган аёл ўзининг бобосидан воз кечиб эрининг бобосини оталигини даво қилмайди. Шариатда эса ўша даво қилиш ножоиздир. Валлоҳу аълам!

 Валлоҳу аълам!