Ассалому алайкум! Менинг 9 ярим ёш қизим бор. 11 пора Қуръон ўқиди, Алҳамдулиллаҳ. Лекин нарсалари тартибсиз, алоҳида хонаси бор, ўзи эплолмайди. Кийимларни ҳам ўзи танлаб кия олмайди, ҳар ишини мендан сўрайди. Шундай қилаверганидан мен унга кўп танбеҳ бераман. Бунинг сабаби нима? Мен ундай эмасман. Балки катта бўлган сари менга ўхшаб талабчан бўлиб қолармикин?
– Ва алайкум ассалом! Она ўта талабчан ва бошқарувчи бўлса, болалари бўш, қўрқоқ бўлишади. Болани қарор қабул қилишдан чўчитиб қўйгандирсиз. Камроқ танқид қилинг. Қарорларини ҳурмат қилиб, унинг фикрини сўранг. Қилган ишларини мақтаб турсангиз, инша Аллоҳ, яна ҳам уддабурон бўлишга ҳаракат қилади. Валлоҳу аълам!