Ассалому алайкум! Анча олдин ҳам шу мавзудаги саволни сўрагандим, жавоб бўлмагани учун яна ёзаяпман. Узр сўрайман. Эр аёлига «Сендан кечдим» деса ҳам талоқ тушадими ёки «Талоқ» сўзи ишлатилмаганлиги учун тушмайдими? Олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу саволга жавоб берганмиз, топа олмагандирсиз. Ўша гапни қай ҳолатда ва нима мақсадда айтганига боғлиқ. Жанжал устида ва талоқ музокараси бўлиб турганда айтилса, талоқ тушади. Оддий ҳолатда айтилса, нима ниятда айтгани сўралади. Талоқни ният қилиб айтган бўлса, талоқ тушади. Ният қилмаган бўлса, тушмайди. Валлоҳу аълам