Аёл нафақаси

08:59 / 24.04.2017 | Савол | 1407
Ассалому алайкум!
1) Аёлнинг эрига вожиб бўлган нафақаларига нималар киришидан хабарим бор. Айтингчи улардан ташқари аёлларни ўзигагина хос ва зарур бўлган турли пардоз воситалари, аёлни телефони ёки гўзаллик салони учун ҳаражатлар ва ҳ.к зарур буюмлар билан таминлаш эрни зиммасидами? Агарда имкони бўла туриб бўйин товласачи?
2) Аёлни илм ёки ҳунар олиши учун ҳаражатлар ҳам эрнинг зиммасидами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1) Аёлларнинг заруриёт деб аталадиган эҳтиёжлари эрнинг зиммасидадир.
2) Нафақаси вожиблиги қайд қилинган илм- диний илмлардир. Валлоҳу аълам!.