Таҳорат

09:00 / 24.04.2017 | Савол | 1635
Ассалому алайкум! Иш жойимда кичик хожатдан сўнг нам салфеткадан фойдалансам бўладими? Чунки иссиқ сувга имкониятим йўқ. Таҳоратли ҳолатда пардоз қилсаму, у пардозим билан таҳоратим бузилиб янгиласам ва пардозим қолса нима бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Вазият сиз айтгандай қийин бўлса истинжони нам (яъни мокрий) салфеткада қилса бўлади. Ювилиши фарз бўлган аъзоларда пардоз қолмаслиги керак. Пардоз қолди, дегани тагига сув етмади, деган. Сув етмаса, таҳорат таҳорат бўлмайди. Валлоҳу аълам!.