Эрим эътиборсиз бўлиб қолдилар

21:01 / 01.02.2021 | Yoldasheva Zuhra | 748

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 26 да, эрим 34 далар. 1йилдан бери чет давлатда ишлайдилар. Олдинлари менга кўп телефон қилардилар, кўп вақт ажратардилар. Ҳозир шунинг акси бўлиб қолган, телефон қилсам озгина гаплашадиларда, "ўзим телефон қиламан", деб қилмайдилар. Яхши муомала ҳам, ёмон муомала ҳам қилиб кўрдим, лекин фойдаси бўлмади. Нима қилсам эрим эътиборли бўладилар? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин бирга яшаши керак. Алоҳида яшалганида меҳр совий бошлайди. Фақат бирга яшаганингизда ҳаётингиз яхши бўлганлиги, бахтли  яшаганингизни эслаб миннатдорчилигингизни, соғинчингизни изҳор қилиб туринг. Албатта бирга яшашга ҳаракат қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!