Ассалому алайкум! Бир йиғинда бир илмли аёл чой қуйиб узатган ёш аёлни чойнакни чап қўлда ушлаб, ўнг қўлдаги пиёлага қуйгани учун чойини олмай, чойнакка қайта қуйдирди. Ўнг қўл билан қуйиб, ўнг қўл билан узатиш керак эмиш. Мен бу нотўғри эканлигини тушунтирдим, лекин у аёл тан олмади. Уйга келиб "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг ҳамма томларини варақлаб топа олмадим. (Менимча, Шайх Ҳазратларининг овозли савол-жавобларида эшитган эдим, валлоҳу аълам.) Менинг фикрим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Валлоҳу аълам!