Чилла

15:44 / 24.02.2021 | Maxfuza | 564
Ассалому алайкум! Бўлажак турмуш ўртоғим билан тўйимизни санасини белгилаган эдик, лекин ўша вақтга қайнисинглим фарзандли бўларкан. Иккита чилла бирга бўлиши мумкин эмас, деб айтяпти, чилла тушар эмиш. Ахир бу бидъат эмасми? Олдин биринчи фарзандини ҳомиласи 2 ойлик бўлган вақтда йўқотган, шу сабабданми билмадим, бошқалар уларнинг кўнглига қараяпти. Аллоҳга шукр ҳозир бир фарзанди бор. Нима қилишни, нима дейишни билмаяпман. Маслаҳат берсангиз илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Икки чилла бир бўлиши мумкин эмас, деган гап йўқ. Аммо аввало унга эътибор бериб олайлик, кейин тўй ишига қараймиз, дейишса, ҳеч қиси йўқ. Бунга сиз эътироз кўрсатмасангиз яхши. Валлоҳу аълам!