Саҳобаларнинг исмлари

04:28 / 14.03.2017 | Савол | 3831
Ассалому алайкум! Мен маърузаларни тинглашим мобайнида буюк саҳоба Умар розияллоҳу анҳуга меҳрим бўлакча бўлиб қолган. Шу исмни ўз ўғлимга қўйишни ният қилгандим. Сиздан ўғил болага исм сўраганда Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Ҳамидуллоҳ исмларини айтибсиз. Саҳобаларга бўлган муҳаббатимиз юзасидан Абу Бакр, Умар, Усмон каби исмларни қўйиш ортидан бизга жавоб борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сабра ибн Абу Сабрадан ривоят қилинади:
«Унинг отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Болаларинг кимлар?» дедилар.
«Абдул Уззо, Сабрата ва Ҳорис», деди.
«Абдул Уззо деб исм қўйма», дедилар ва уни Абдуллоҳ деб атадилар. Сўнгра:
«Исмларнинг яхшиси Абдуллоҳдир, Абдурраҳмондир», дедилар ҳамда уни ва боласини дуо қилдилар. Бугунгача шараф улар биландир».
Тобароний ривоят қилган.
Мен ҳадиси шарифда келганидек, энг афзалини айтганман. Албатта, саҳобаларнинг исмларини қўйиш ҳам яхши. Валлоҳу аълам