Исм

15:01 / 24.02.2021 | Shohida | 249

Ассалому алайкум! Ўғлимнинг исми Қодиржон. Ҳамма уни Қодир деб чақиради. Билишим бўйича бу исм Аллоҳнинг 99 та исмларидан бири. Шунинг учун одамга нисбатан шундай исм, яъни Қодир деб мурожаат қилиш гунох эмасми, ёки исмини ўзгартириш керакми? Агар исмини ўзгартирсак, қайтадан азон айттиришимиз керакми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қодир деб чақирса жоиз. Исмини ўзгартириш шарт эмас. Исм ўзгартирилганида азон айтилади,  деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!