Сичқон ўлдириш гуноҳми?

14:54 / 24.02.2021 | Yulduz | 764
Ассалому алайкум! Бизнинг уйимизда шу кунларда сичқонлар кўпайиб кетди, егуликларга, буюмларга тегиб, ёмон қилиб ташлаяпти. Уларни ўлдириш мақсадида қопқон қўйиб, ўлдирвомман. Шу ишим гуноҳ эмасми? Улардан зиён кўрсак ўлдирсак бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ва алайкум ассалом!   عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِقَتْلِ خَمْسِ فَوَاسِقَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْفَأْرَةُ، وَالْعَقْرَبُ، وَالْغُرَابُ، وَالْحُدَيَّا، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. (Ҳожи) уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!