Қуръон тиловати

03:12 / 25.02.2021 | Laylo | 833
Ассалому алайкум! Қиз фарзанд ота-она руҳига бағишлаб нималар қилиши зарур? Уларнинг охирати обод бўлиши ва азобларини енгиллаш учун қандай амаллар бажариши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларга мағфират сўраш, ҳақларига дуо қилиш, хатми Қуръон, садақа қилиш. Имкони бўлса, ҳаж ва умра қилиш, қурбонлик сўйиш. Валлоҳу аълам!