Эрнинг ноҳақ норозилиги

16:01 / 24.02.2021 | Nozimaxon | 1472
Ассалому алайкум! Динимизда эрини норози қилган аёл жаннатга кирмайди, эр рози бўлмагунча фаришталар ланат айтиб чиқади, Аллоҳ ҳам рози бўлмайди дейилган. Баъзи аёлларнинг айтишича, эри мана шу ҳадисни ушлаб олиб, ноҳақ бўлса ҳам, аёли диндан гапирса ҳам, норози бўлар экан. Айб ўзида бўлса ҳам узр сўрамай, аёлини сўрашга мажбур қилар экан. Сен мажбурсан мени рози қилишга, ақллилик қилма, диндан гапириб насиҳат қилса, гап қайтаряпсан, деб ҳам ҳафа бўларкан. Одина опа, бизнинг динимиз адолатли, гўзал динку, аёллар ҳам Аллоҳнинг бандалари, эркаклардан кам кўрилмайди. Наҳот эр ноҳақ, ўзида айб бўла туриб, рафиқасини дилини оғритган бўла туриб, узр сўраши керак бўла туриб бундай қилмай, аёллардан норози бўлса, Аллоҳ ҳам ғазаб қилса? Айтингчи бундай вазиятга тушган аёллар нима қилсин?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ розисизлиги эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!