Намоз ўқиш вақти

16:00 / 02.03.2021 | Shahzoda | 786
Ассалому алайкум! Мен талабаман, дарсим асосан куннинг иккинчи ярмида бўлганлиги учун намоз вақтлари кирганда асосан ўқиш жойимда - дарсда бўламан. Саволим 2 кисмдан иборат: Пешин намозини қазо қилмай, деб, вақти киришидан олдин ўқийман. Шу ишим тўғрими? Иккинчиси, дарслар мобайнида ўтириб, хеч кимга эътибор бермай ўқиса ҳам буладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Намоз вақти азон айтилганида киради. Намозни вақтидан аввал ўқилмайди, азондан кейин ўқилади. Валлоҳу аълам!