– Ва алайкум ассалом! Ишончли шифокор сув ишлатиш зарар эканини таъкидласа, таяммум қилишингиз жоиз. бир таяммум билан то таҳоратингиз сингунича исталганча намозларингизни ўқишингиз, шунингдек, таҳорат билан қилинадиган ибодатларингизни қилишингиз жоиз.
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради.
Шариатда эса:
«Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир».
التَّيَمُّمُ يَخْلُفُ الْوُضُوءَ وَالْغُسْلَ عِنْدَ الْعَجْزِ عَنِ الْمَاءِ لِبُعْدِهِ مِيلًا، أَوْ لِمَرَضٍ، أَوْ بَرْدٍ، أَوْ عَدُوٍّ، أَوْ عَطَشٍ، أَوْ عَدَمِ آلَةٍ، أَوْ خَوْفِ فَوْتِ مَا يَفُوتُ لَا إِلَى خَلَفٍ، كَصَلَاةِ الْعِيدِ ابْتِدَاءً أَوْ بِنَاءً، وَالْجَنَازَةِ لِغَيْرِ الْوَلِيِّ.
Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда таяммум таҳорат ва ғуслга ўринбосар бўлади.
("Кифоя" китобидан)
Валлоҳу аълам!