Ҳомиладорлик дуоси

15:47 / 02.03.2021 | Мафтуна Хайтметова | 405
Ассалому алайкум! Ҳомиладор бўла олмаётган аёлларимизга қандай дуо бор?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ва алайкум ассалом! Фарзанд талаб қилиб ўқиладиган махсус дуо йўқ. Лекин сизга ҳожат намозини тавсия қилишимиз мумкин. Шунингдек, уламоларимиз фарзанд талаб қилишда истиғфор энг самарали зикр эканини таъкидлаганлар. Соффаат сурасининг 100 оятида Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари зикр қилинган. Маъноси: «Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт», яъни солиҳ фарзанд бер, дегани. Шунингдек, Закариё алайҳиссаломнинг тилларидан фарзанд талаб қилиб айтилган дуо ҳам тавсия қилинади. Анбиё сурасининг 89 оятида зикр қилинган ушбу дуонинг маъноси қуйидагича: «Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан!» Мазкур оятларни ўқиб юриш тажрибада натижа бергани учун уламолар уни тавсия қилишган. Дуода бардавом бўлаверинглар. Валлоҳу аълам.