Ассалому алайкум! Мен 1 ярим ёш фарзандимга ва 6 ойлик чақалоғимга шамоллаганда ва баъзан профилактика учун афлубин томчисидан ичираман. Аммо унинг 43% таркиби этил спиртидан иборат экан. Бу дорини ичиришим ҳалолми ёки ҳаром?
– Ва алайкум ассалом! Афлубин жаҳон тиббий практикасида самарадорлиги тан олинмаган препарат. Спиртли дориларни қабул қилмаслик тақво жиҳатдан афзал. Унинг муқобили Гроприносин ичиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!