Эрим уйимга боришимга қарши

05:09 / 03.03.2021 | Sevaraxon | 894
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени турмуш ўртоғим ўз ота-онамникига боришга рухсат бермайдилар. Мана 1 ойдан ошдики ҳали рухсат йўқ. Янги 2 ойлик келинман. Уйимни, ота-онамни жуда ҳам соғиндим уларни, дуоларини олиб, хизматларини қилишни хоҳлайман. Лекин бунга эрим қаршилик қилади. Илтимос динимизда уйига қанча вақтда бориш кераклиги ҳақида тушунтириб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

14. «Эр аёлни ҳафтада бир марта ўз ота‑онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди» деган гап бор. Ота‑онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри.
Маҳрамларнинг зиёратига оид сўз айтган машойихлар ичида «мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам, «бир ҳафтадан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам бор.  (Бахтиёр оила).

https://t.me/muallim_media/684 

 Валлоҳу аълам!