Фарзанд тарбияси ҳақида

10:33 / 08.02.2021 | Dilshodbek | 682

Ассалому алайкум! Бир она фарзандларини "иймонинг бутун бўлсин, қалбинг илмга тўлсин, жаннатга лойиқ бўлгин", деб уришса шу сўзларнинг бола тарбиясида фойдаси борми? Она ўзи илмсиз бўлсада, болаларининг илмли бўлишини ният қилиб қарғиш ўрнига юқоридагидек чиройли сўзлар билан уларни койиса бўладими?


Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Aлбатта, фарзандларингизни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилишдан тийилинг. Чунки, Aллоҳ хунук сўзларни ишлатганларни севмайди. " Маккага имом бўлгур!", деган онаниг боласи ҳозирда, ҳақиқатан ҳам, Маккада имомдир. Ўзингиз ҳам болаларингиз ҳам илм олишни йўлга қўйинг. Валлоҳу аълам!