Касб борасида

02:47 / 05.03.2021 | Charos | 692
Ассалому алайкум! Устоз, аёллар ва қизлар учун тавсия қилинган касблар сифатида ўқитувчилик ва шифокорлик муносиб эканлигини биламиз. Аммо барча аёл-қизлар ҳам бу касбларни эгаллай олмайдилар. Ишлашлик эса аёлларнинг ҳуқуқи. Шу ҳуқуқларидан фойдаланиб аёллар ҳам тижорат билан шуғулланишлари мумкинми? Масалан, аёллар кийим кечаклари ёки болаларникини сотиш билан. Бунда сотилаётган маҳсулотни бошқа шаҳардан олиб келишга тўғри келади. Ишончли аёл ҳамроҳлари билан бирга бошқа шаҳардан товар маҳсулот олиб келиб ишлаш мумкинми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тижорат қилиш жоиз. Аммо сафар масофасига маҳрам бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!