Ассалому алайкум! Бизда отадан уй, машина шунга ўхшаш нарсалар ота-она билан бирга яшаб, уларни хизматини қилган кичик ўғилга қолиши одат. Бунга қолган ака- опалар ҳам рози. Бу динимизда жоизми?
Умуман отамнинг қишлоқдаги бир уйи катта акамга, ўзимиз турадиган уй ва машина кичик ўғилга, шаҳардаги квартира бир қизи билан ажрашган катта опамизга, кичик опам турмушга чиққан бўлиб, ўзларининг 2 та уйи бор. Ўзи икки ўғил, икки қизмиз. Шундай бўлсаю ҳамма рози бўлса жоиз бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Агар ота юқоридагидек (васият) бўлиб берсачи, яъни кичик опамга жуда кам нарса тегсаю у бундан рози бўлса тўғри бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Айтилдику. Тириклигида васият қилган бўлса, у адо этилади. Фақат васият мероснинг учдан биридан ошиши керак эмас. Ҳақдорлар аввал ҳақини олиб, кейин келишсалар жоиз. Валлоҳу аълам!.