Бировнинг ҳаққи

02:22 / 10.03.2021 | Alloh yagona | 806
Ассалому алайкум! Устоз, турмуш ўртоғим мадрасада ўқийди. Бу олийгоҳда ўқийдиган талабалар учун вақф пул, озиқ-овқат ажратар экан. Биз моддий тарафдан бироз қийналиб турганимиз учун мадрасада овқат пиширадиган ошпаз "мадрасанинг озиқ овқатларидан олиб кетаверинг, барибир булар исроф бўлиб қолаяпди", дебди. Агар ҳўжайиним у ердаги озиқ овқатлардан олиб келса, биз у ердаги талабаларнинг ҳаққига хиёнат қилган бўлмаймизми? Мен бировнинг ҳаққидан жуда қўрқаман. Ҳўжайним ошпаз ўзи бераяпди, деди. Лекин озиқ-овқатлар ошпазнинг ҳаққи эмаку, десам, ошпаз масъул озиқ-овқатларга деди. Илтимос маслаҳат берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масъул одам рухсат берса жоиз. Валлоҳу аълам!