Психология

20:21 / 09.03.2021 | Robiya | 879

Ассалому алайкум! Исломда психологияга қандай қаралади? Инсон тушкунликка тушса, униг ечими изланади. Албатта, Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором олур. Аммо менда психология илмига қизиқиш уйғонди.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Келинг, бир дарсимдан сизга иқтибос келтирай. Ўқиб ўзингиз фикр мулоҳаза қилиб кўрарсиз.

Исломий илм билан Психологик илмнинг бир-бирига қандай боғликлари бор эканлиги ҳақида сўз юритайлик. Кўпчилик инсонларнинг Психология охирги ўн йил ичида Ислом рамкаси ичида ривожлана бошлади дейишлари нотўғри фикрдир. Кўпгина энг юксак исломшунос олимларнинг асарларида Психология тушунчасига оид бўлган саволларга жавоблар ҳамда айнан психологик муаммоларга оид кўплаб тавсиялар топилади. Мисол учун  IX асрда яшаб ижод қилган Боғдод олими Абу Юсуф Яъқуб ибн Исҳоқ ал Ҳинди туш ва туш кўриш ҳақида, тушкунликдан қутулиш каби муаммоларда психологик муаммоларни бартараф этиш ҳақида асарлар ёзган. Тушкунликдан қутулиш ҳақидаги асарини  шу яқин кунларда Россия халқи ва рус забон бўлган инсонлар учун рус  тилига таржима қилиб, нашрга тайёрлаб қўйилган. Бундан ташқари кўпгина IX-X асрда яшаб ўтган бошқа мусулмон олимларидан Али ибн Саҳла Таборий, ибн Закарий ар Розий, Ал Ғаззолий, ибн Ружда, Ибн Сино, Ал Мажусий, ибн Туфайл, Фахриддин ар Розий, ибн ал Аробий ўз асарларида инсониятга психологик муаммоларни бартараф этиш ҳақидаги тавсияларни ёзиб ўтганлар. Ўша замондаги олимлар психологик ибора мавжуд бўлмаганлигига қарамай айнан шу мавзуларга кўп асарларини бағишлаганлар. Бу психологик асарлар фалсафа, тиббиёт, ислом тадқиқотлари асносида ёритилган. Бу асарларда мусулмон олимлар “нафс” атамасини инсоннинг шахси тушунчасини англатиш учун ишлатиб, “фитрат” атамасини эса инсон табиатини тушунтириш учун ишлатишган. Кўпгина мусулмон олимлари ўз асарларида нафс, қалб (юрак), руҳ, ақл (интеллект), ирода тушунчаларига кўп тўхталганлар. Ўрта асрлардаги ислом тиббиётида даво топиш методларидан бири сифатида инсон психологиясини ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Бу тиббиётнинг бир йўналиши сифатида оммага таниқли бўлиб, қалбни, юракни ва руҳни даволашда кенг қўлланилган. VIII асрдан бошлаб айнан гуманистик ва раҳмдиллик тушунчаси орқали психик носоғломликларни даволаш учун Ўрта аср ислом оламида энг биринчи касалхоналар мавжуд бўла бошлаган. Бу иш  ўша замон олимларининг эътиборларини психология, психиатрия ва неврология борасидаги тадқиқотларни олиб бориш ишларига қаратишларига мажбур қилган. Ана ўша мусулмон илм-фани ривожланиши даврида олимларга шу нарса маълум бўлдики, инсонларнинг барча психик касалликлари келиб чиқишининг асосий сабаби мия фаолиятининг бузилишида экан. Ибн Сино меланхолия, уйқусизлик, васваса, қўрқув, тутқаноқ, ақлий заифлик каби, паралич, инсульт, бош айланиши касалликларини энг биринчи бўлиб таъриф этган. Бу касалликларни у ўзининг жаҳоншумул “Тиббиёт қонунлари” китобининг учта томида таърифлаб берган. Ибн Сино инсоннинг ақлдан озиши аслида бу реал ҳаёти ва фантазиясининг алмашиб қолиши эканлигини исбот қилиб, онгнинг бузилиши миянинг ўрта қисмида содир бўлишини изоҳлаган.

Валлоҳу аълам!