Жимъодан кейин ғуслсиз қараса, ҳаром бўладими?

03:18 / 08.03.2021 | Muharram | 1083
Ассалому алайкум! Мен яқинда турмуш қурдим, яқинларим айтишларича эр-хотин яқинлик қилгандан кейин, то ғусл қилмагунларича бир-бирига қараш мумкин эмас экан, қараса ҳаром бўлармиш, шу ҳақида маълумот берсангиз, жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жунубликдан кейинги ғусл асосан ибодатлар учун, қолаверса, покланиш учун қилинади. Жунуб кишига то ғусл қилмагунича фақатгина ибодат қилиш жоиз эмас. Бошқа ишларни бажарса бўлаверади. «Жунуб киши бошқага қараши жоиз эмас» ёки «Жунуб кишини кўриб қолган кишига ҳам ғусл вожиб бўлар экан» ва шунга ўхшаш гаплар асоссиз, мантиқсиз гаплардир. Валлоҳу аълам