Лак ўчирмасдан ғусл қилинса!

02:30 / 10.03.2021 | Солиха | 543
Ассалому алайкум! Ҳайзли кунларда тирноғимга лак суртаман, хеч оёғим тирнокларига суртмасдим, шу сафар суртгандим. Ҳайзли кунларим якунланди. Одатдагидек қўлимдаги лакни ўчириб, ғусл қилиб чиқдим. Ин шаа Аллоҳ мана ҳозир намозимни ўқийман, деб тургандим. Оёғимдаги лакга кўзим тушди, "ээххх...", - деб қолдим. Ноодатий бўлганлиги сабаб қўлимдагиларни ўчирибману, оёғимдаги лакни унитибман. Сочларимни ҳам қуритиб бўлдим, намозга тайёрман, энди нима қиламан, бошқатдан ғусл қиламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат синмаган бўлса, лакларни ўчириб оёқнинг ўзини юбориш мумкин. Аммо орада узилиш бўлгани макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!