Одамовилик

10:41 / 12.02.2021 | Bahor | 536

Ассалому алайкум! Бир синглимнинг ёши 14 да. Яқинда онаси вафот этди. Жуда одамови бўлиб қолган. Унга яқинлашишга ҳаракат қиляпман, аммо хоҳламаётгандек. Кўп одамларни ёқтирмайди. Унинг бу ҳолини ўзгартиришим учун нима қилишим мумкин? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолидан хабар олаверинг. Бирон ширинликлар пиширганингизда "сизга илиндим", дея сийлаб туринг. У ҳозир стресс ҳолатида. Тушкунликдан чиқиб кетиши учун бироз вақт керак. Инсон яқин кишисини йўқотганида камида 2 йил вақтдан кейин ўзига кела бошлайди. Унгача ўзи билмаган ҳолатда ўзини ҳар хил тутиши мумкин. Бунга эътибор қилманг. У қизнинг ҳамма ҳаракатлари ўз стрессларига бўлган миясидаги муҳофаза механизмларининг ишидир. Валлоҳу аълам!