Аза муддати қанча?

16:07 / 09.03.2021 | Odina | 674
Ассалому алайкум! Саволим шуки мен хар йили сумалак қиламан ва сумалак учун буғдойни ўзим ўстираман. 6 ой аввал онам вафот этганлар. Шунга энди буғдой ўстирсам бўладими, кўк кўкга уланади ва кимдир яна вафот этиши мумкинми? Бу гапга динимизда нима дейилган?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Нимадирнинг нимадирга уланиши асоссиз гап. Аза уч кундир. Эри ўлган аёлгина бундан мустасно.  Валлоҳу аълам!