Қайси бири

18:31 / 13.03.2017 | Савол | 1357
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли, Одинахон опа! Нотўғри савол бераётган бўлсам узр. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, сиз баъзи бир саволларга саломимизга алик олиш билан, яъни «Ва алайкум ассалом» деб бошлайсиз. Баъзиларнинг саволларига эса «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»дан бошлайсиз. Бунинг сабаби нимада?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Саволда салом берилган бўлса, жавобда алик оламан. Чунки савол жавоб икки киши орасидаги мулоқот, салом бериш суннат, саломга алик эса вожибдир. Аммо саволда салом эмас басмала ёзилган бўлса, мен ҳам басмалани ёзаман