Устозлик қилмок

03:09 / 11.03.2021 | Berna Harve | 719
Ассалому алайкум! Устоз. Дугонам қизини мени олдимга олиб келди, намоз ўқишни ўргатинг деб. Мен, хўп ўргатаман, дедим. Ўзим намоз ўқишни аяжонимдан ўрганганман (охиратлари обод бўлсин), мен устоз кўрганим йўқ. Дугонамнинг қизига намоз ўқишни ўргатсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўргатинг, кейин иковингиз намозларингизни илмли инсонга текширтириб олинглар. Валлоҳу аълам!