Ассалому алайкум! Ҳозирда талабаман. Дўстларим кўп, бироқ энг яқин дугонам битта. Уни Аллоҳ учун яҳши кўраман. Бундан бир неча ой аввал талаба дўстимни ҳозиргидек яхши билмас эдим. Энг яқин дўстимда унга нисбатан ёмон тасаввур уйғотиб қўйдим. Уни ҳаётда кўрмаган. Иккиюзламачи инсонлар омонатдор бўла олмайди дейишади. Аммо мен иккиюзламачи инсон бўлиб қолишни асло истамайман. Бу хатойимни қандай тўғирласам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ёмон тасаввур ўрнига яхшисини уйғотасиз. Валлоҳу аълам!