Маслаҳат беринг

22:01 / 16.02.2021 | Shahrizoda | 570

Ассалому алайкум! Мен охирги вақтларда ўзимда жуда ҳам салбий ўзгаришларни сезяпман. Турмушга чиққанман, лекин Аллоҳ ҳали фарзанд бермади. Шу туфайлими, жуда инжиқ ва қалби тор инсонга айланиб қолаётгандайман. Бу менга яна ҳам қаттиқ азоб беряпти. Мен бундай инсон эмас эдим, ҳар нарсани ўзимга оладиган, ҳар нарсани ёмон томонини кўрадиган бўлиб қолдим. Мен бундай инсон бўлишни хоҳламайман, лекин ўзимни бошқара олмаяпман. Аллоҳга шукр, 5 вақт намоз ўқийман, рамазон рўзасини ҳам қолдирмай тутишга ҳаракат қиламан, узрли сабаб билан тутолмасам саноғини бошқа ойларда тутиб бераман. Аллоҳга қаттиқ ишонаман шунинг учун ҳам ўзимдаги ёмон ҳиссиётларни қабул қилолмай қийналяпман. Мен ўзимни тарбиялашим зарур. Қандай йўл тутай? Бу депрессиядан қандай чиқиб кетай? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни тасбеҳингизни олинг ва зикр қилиб уй атрофида ёки ҳовлида яшасангиз ҳовли ичида сайр қилиб, ўрта тезликда пиёда юринг. Истиғфорларингизни кўпайтиринг. Салбий ҳаёллар оқимини тўхтатинг ва унинг тескарисини ўйлаб кўришга ҳаркат қилинг. Яъни ижобийларга айлантиринг. Бир дафтар тутиб вақт топганингизда унга орзуларнгизни, келажак ҳаётингизни қандай гўзал бўлишини тасаввур қилиб ёзиб туринг. Бу ишингиз ҳадисга мувофиқ ҳаётингиз мобайнида яхши гумонда бўлишга олиб келади. Тақдирингиздаги бу воқеаларни сизга келган бир синов деб қабул қилинг. Синовдан гўзал ҳулқ ила ўтиб олиш мусулмоннинг одобидандир. Кўпроқ шу мавзудаги китобларни ўқиб туришингиз керак. Хусусан, Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” китобларини ўқиб чиқишингизни маслаҳат қилган бўлар эдим. Валлоҳу аълам!