Аёл киши кўчага чиқса бўладими?

02:08 / 17.03.2021 | Azam Tolanov | 977
Ассалому алайкум! Аёл киши эрининг рухсатисиз кўча супургани чиқса бўладими? Турмуш ўртоғим умуман кўчага чиқма, дейди. Қайнона-қайнотам дўконга, қўшниникига чиқаради, лекин эрим чиқмайсан, дейди. Шунга нима қилишим керак? Аёл киши умуман кўчага чиқиши нотўғрими? Икки ўртада қолдим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр чиқма, деган бўлса, чиқмаслик керак. Бошқалар чиқишга буюрса, эрингиз сизга эмас, ўшаларга айтсин ман қилаётганини. Валлоҳу аълам!