Отадан хафа бўлишга фарзанд хақлими?

02:05 / 17.03.2021 | Azam Tolanov | 735
Ассалому алайкум! Мен отамдан жуда қаттиқ хафа бўлганман. Ёшлигимда кўрган азобларим учун ҳеч кечира олмаяпман. Хаттоки ҳол-аҳволини сўрагим йўқ. Мен бундай иш қилиб гуноҳга қолмаяпманми? Отадан хафа бўлишга ҳаққим йўқдир, лекин ўтган кунларни унута олмаяпман. Мен кечиришим учун нима қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отанинг ҳаққи улуғ. Аллоҳ учун унга яхши муносабатда бўлиш керак, гарчи хатокор бўлсада. Валлоҳу аълам!