Ассалому алайкум! Опамнинг ҳўжайинлари 25 кун аввал вафот этди. Опам уйда ўтириб идда сақлашни бошлаган эдилар, лекин поччамни жуда катта миқдорда қарз киридитлари бор экан. Жанозада укалари бўйнига олган. Биз энди билдик қарзлари борлигини. Опамни қарздорлар безовта қилишни бошлашди. Саволим шундан иборатки, иддани давом этирсинларми ёки ишга чиқиб, қарзларни тўлашга ҳаракат қилсалар поччамга яхшироқми?
– Ва алайкум ассалом! Келинойингиз поччангизнинг қарзларини тўлаши шарт эмас. Идда ўтирсин. Валлоҳу аълам!